НАСА космик базасига БААдан икки астронавт келди. Уларни НАСА раҳбари Билл Нельсон қутлади. БААда истиқомат қилувчи 28 ёшли, касби бўйича муҳандис Нура ал-Матруши ва 33 ёшли Дубай полицияси вертолёти учувчиси Муҳаммад Ал-Мулла Халқаро космик станция ва Ойга миссияларда иштирок этиш учун 2 йиллик тайёргарликдан ўтади.
Islam.ru хабарига кўра, ҳижобдаги муслима аёл Нура ал-Матруши БААнинг биринчи аёл астронавтига айланди. Аввалроқ НАСА дастури доирасида ўтказилган биринчи ўқув йилини Амирликлар вакиллари Ҳазза Ал-Мансури ва Султон Ал-Неяди якунлаган эди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати