Ҳамдардлик билдирамиз

Ўзбекистон мусулмонлар идораси жамоаси Фарғона вилояти Қува тумани "Мусажон ҳожи" масжиди имом-хатиби Муҳаммад Исо домлага аҳли аёли ва келини автоҳалокатда вафот этгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳумаларнинг барча солиҳ амалларини ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.

Ҳақ таоло марҳумаларнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Муҳаммад Исо домлага, у кишининг оила аъзолари, фарзандлари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!

Read 1102 times

Янгиликлар

Top