Ўзбекистон янгиликлари

Муфтий ҳазратлари пойтахтдаги мўмин-мусулмонларга “Ихлос – амаллар асоси” мавзусида мавъиза қилиб бердилар (фотолавҳа)

Бугун, 31 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари жума намозига Тошкент шаҳридаги “Хожа Аҳрор Валий” жомесига ташриф буюриб, масжидга келган пойтахтимиздаги минглаб мўмин-мусулмонларга “Ихлос – амаллар асоси” мавзусида гўзал мавъиза қилиб бердилар ҳамда улар билан бирга жума намозини адо этдилар.

Маълумот учун, "Хожа Аҳрор Валий" масжиди Тошкент шаҳридаги Чорсу майдонидаги Регистон ансамблининг марказий қисми ҳисобланади. Масжиднинг асоси IX асрда қурилган.

Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор – сўфийликнинг буюк устози, мусулмон уламоларининг бошлиғи ва Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг авлодларидан бўлган.

Тошкентнинг Жума масжидининг биринчи биноси 1451 йилда Шайх Убайдуллоҳ Хожа Аҳрорнинг (1404-1490) маблағларига ҳисобига қурилган.

2003 йилда масжид қурилиш ва безашнинг замонавий усулларидан фойдаланилган ҳолда қайтадан таъмирланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 1422 times

Янгиликлар

Top