Ўзбекистон янгиликлари

Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Сурхондарёдаги Имом Термизий жоме масжидига ташриф буюрдилар

Сурхондарёда янги барпо этилган Имом Термизий жоме масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ва бошқа эътиборли меҳмонлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ташриф буюрди.

Имом Термизий мажмуасидаги масжиднинг очилишини, бу маросимга муфтий ҳазратларининг ташриф буюрганини эшитган вилоят аҳлининг узоқ қишлоқларда яшайдиган намозхонлари ҳам кела бошлади.

Имонли, эътиқодли одамлар уйларидан иккита олийжаноб ният билан йўлга чиққан: янги масжидда камоли ихлос ила намоз ўқиш; муфтий ҳазратларини зиёрат қилиб, амри маъруфларини тинглаш.  Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Улар яна тунларни Парвардигорга сажда қилган ва тик турган (бедор) ҳолда ўтказадиган кишилардир” (Фурқон сураси, 64-оят), деб таърифлаган мўмин-мусулмонлар айнан шу инсонлардир.

Read 6763 times

Янгиликлар

Top