Ўзбекистон янгиликлари

«Ғарбий турк хоқонлиги: тарих ва танга – пул тизими» номли монография нашр этилди

Ўзбекистон Фанлар академияси Миллий археология маркази томонидан «Ғарбий турк хоқонлиги: тарих ва танга-пул тизими» номли монография чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Фанлар академияси томонидан тақдим этилган маълумотда қайд этилишича, ушбу монография ўзбек давлатчилиги тарихида юксак ўрин тутадиган Ғарбий турк хоқонлиги (568-740-йй.) тарихи ва танга-пул тизимининг долзарб масалаларига бағишланган.

Монография ижтимоий-гуманитар фанлар, шу жумладан, тарих, археология, этнология ва лингвистика соҳалари учун бирламчи ёки ёрдамчи қўлланмалардан бири сифатида хизмат қилади.
Нашрда Ўзбекистон ҳудудидаги қадимий шаҳар қолдиқларидан топилаётган осори-атиқаларга оид материллар ўрин олган бўлиб, бундай қадимий ашёлар Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида деярли учрамайди.

Монографиядан Евросиё халқлари, шу жумладан, туркий халқлар тарихи, нумизматикаси, этнология ва линвистикаси учун ёрдамчи материал сифатида фойдаланиш мумкин.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 1595 times

Янгиликлар

Top