Ўзбекистон янгиликлари

800 йиллик Қуръон қўлёзмаси Халқаро китоб ярмаркасида тақдим этилди

Доҳадаги 31-халқаро китоб ярмаркасида Султон Мурод I (Усмонийлар империясининг учинчи султони) га тегишли бўлган нодир, дурдона нашр ва қўлёзмалар, жумладан, Қуръон қўлёзмалари коллекцияси тақдим этилди. Қуръон қўлёзмаси тайёрланганига 800 йилдан ошган бўлиб, унинг молиявий қиймати 1 миллион қатар риалига баҳоланмоқда.

Бу йилги ярмаркада қўлёзмалар ва эски нашрларга ихтисослашган иккита кутубхонанинг иштироки эътиборга молик. Биринчиси нодир қўлёзмаларга қизиқувчи Global Arts компаниясига тегишли бўлса, иккинчиси Қатар ва Форс кўрфазининг бошқа араб давлатларидаги нодир нашрлари билан танилган Абдулазиз Ал-Боҳашем Ал-Саййид кутубхонаси вакили ҳисобланади.

Islam.ru хабарига кўра, кутубхона эгаси Абдулазиз Ал-Боҳашем Ал-Саййид қадимий қўлёзмаларни сақлашдан манфаатдор эканлигини билдирар экан, кутубхонада Қатар давлати, Форс кўрфази минтақаси ва 200 йилдан ошган бир қатор араб давлатларига оид кўплаб нашрлар мавжудлигини таъкидлади.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 1173 times

Янгиликлар

Top