Ўзбекистон янгиликлари

Ҳамюртлар умра сафарига навбатдаги рейсда жўнаб кетишди

Бугун, 7 февраль соат 09:00 да Бухоро ва Тошкент вилояти зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан HY 3301 сонли рейс билан Тошкент-Жидда йўналиши бўйича жўнаб кетишди.

Муборак сафарга йўл олган юртдошларимизни кузатиш учун мутасадди вакиллар, зиёратчиларнинг яқинлари Тошкент халқаро аэропортига чиқишди.

Маълумот учун, зиёратчиларимиз Саудия Арабистонидаги Жидда шаҳрига етиб боргандан сўнг замонавий автобусларда Мадина шаҳрига бориб, барча шароитларга эга бўлган меҳмонхонага жойлашдилар. Кейин эса Мадинаи мунавварадаги зиёратларни бошлашади, иншоаллоҳ.

Мазкур рейс 18 февраль куни соат 21:00 да (HY 3310) Тошкентга қайтиб келади.

Аллоҳ таоло зиёратчиларимизнинг сафарларини бехатар қилсин. Ибодатларини мақбул, гуноҳларини мағфур айласин. Муқаддас заминга боришни ният қилган барча юртдошларимизга умра ва ҳаж сафарларини насиб қилсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 1580 times

Янгиликлар

Top