Ўзбекистон янгиликлари

ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги "Ҳазрати Аббос" жоме масжиди имом-хатиби Саидкамолхон домла Маҳмудовнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

? Аллоҳ таоло марҳум домламиз ва у киши билан бирга фожеада вафот этганларни Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Ҳақ таоло марҳум домламизнинг барча солиҳ амалларини, динимизга қилган хизматларини, илм-маърифат, зиё таратиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан марҳум Саидкамолхон домла Маҳмудовнинг яқинлари ва ёру биродарларига ҳамдардлик билдирамиз.

? Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz

Read 1567 times
Tagged under

Янгиликлар

Top