Ўзбекистон янгиликлари

Қориларга муҳим тавсиялар берилди

Рамазон –2022

Бугун, 31 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида муборак Рамазон ойида Қуръони карим хатмоналарини Тошкент шаҳри масжидларида юқори савияда ўтказиш масаласи бўйича аниқ режалар белгилаб олинди.
Йиғилишда идоранинг “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлими мудири шайх Алижон қори домла, ЎМИ Масжидлар бўлими мудири Музаффар Камолов, Тошкент ислом институтининг “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов, “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” мажмуасида Қуръони карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид, “Убай ибн Каъб” масжиди имом-хатиби Абдулҳаким қори Матқулов ҳамда Тошкент шаҳрининг 120 дан ортиқ масжидида таровеҳ намозларида Қуръони каримни хатм қилиб берадиган қорилар иштирок этди.
Мажлисда шайх Алижон қори домла таровеҳ намозларида эътибор бериши лозим бўлган муҳим жиҳатларга тўхталиб ўтдилар. Шунингдек, йиғилишида Жаҳонгир қори Неъматов, Қуръони карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ҳамда “Убай ибн Каъб” масжиди имом-хатиби Абдулҳаким қори Матқулов қориларга керакли тавсия ва кўрсатмалар бердилар.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 1363 times

Янгиликлар

Top