Ўзбекистон янгиликлари

«Oman Daily observer»: Рамазон ойида Ўзбекистонга ташриф буюришнинг етти сабаби

«Oman Daily observer» газетаси "Ўзбекистон халқи Рамазонни қандай нишонлайди" сарлавҳали мақола чоп этди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.


Газета мухбири Юсуф Кабирнинг ёзишича, масжидлар, мақбаралар ва бошқа нарсалар билан машҳур бўлган Ўзбекистонда мусулмонлар Муқаддас Қуръон китоби Муҳаммад Пайғамбарга нозил қилинганини нишонлайдилар.


Мақолада муаллиф Рамазон ойида Ўзбекистонга ташриф буюришнинг еттита сабабини тилга олади. Улар орасида бебаҳо тарихий ва маданий мерос ва меъморий ёдгорликлар, ифтор ва суҳур учун мазали ҳалол ошхона, Буюк ислом имомлари, олим ва тадқиқотчилар дафн этилган жойларга зиёрат қилиш, Ўзбекистоннинг гўзал табиатини кўриш, бозорларга ташриф буюриш ва ажойиб харидлар қилиш, ўзбек халқининг дўстона ва меҳмондўст одамлари билан танишиш имконияти мавжуд, бунда буларнинг барчаси жуда осон ва содда.


Ҳар бир жиҳати ҳақида батафсил тўхталар экан, уммонлик журналист Ўзбекистон замини тарих давомида илм-фан ва ислом таълимининг бешиги бўлиб келганини ёзади. Ҳадис тараққиётида Ал-Бухорий ва ал-Термизий каби ўзбекистонлик диний олимлар етакчи роль ўйнаган, Ал-Матуридий ва ал-Насафий ислом илоҳиётининг йирик намояндалари бўлишган, аз-Замахшарий, Ас-Самарқандий каби олимлар Қуръон илмларининг ривожига ўз ҳиссаларини қўшганлар.


Абу Али Ибн Сино, ал-Хоразмий, Абу Наср Фаробий ва Улуғбек математика, астрономия, тиббиёт, физика, метафизика ва фалсафа соҳаларида минтақада ижод қилган ва тан олинган буюк олимлар эди. Баъзи кашфиётлар ҳали ҳам олимлар ва замонавий тадқиқотчилар томонидан қўлланилмоқда ва қадрланади. Ушбу кашфиётларга бағишланган ёдгорликлар ва музейлар Ўзбекистон ўтмишига эшикларни очиб, дунёни қанчалик ўзгартиргани ҳақида ўйлашга имкон беради.


"Саёҳат қилар экан инсон ноёб, чиройли ва ғайриоддий нарсаларни кашф этади, улар эса Ўзбекистонда жуда кўп", деб ёзади харид қилиш ҳақида «Oman Daily observer». - Расмлардан керамикагача, гиламлардан қуритилган меваларга қадар – сиз сотиб олмоқчи бўлган жуда кўп жозибали нарсалар мавжуд. Икат ипак матоси – бу ўзбек ихтисослиги ва уни барча анъанавий рангларда аксарият бозорларда топиш мумкин. Икатнинг мухлиси бўлсангиз, Марғилон ипак фабрикасига ташрифингиз Ўзбекистонда бўлишингиздаги ёрқин воқеа бўлади".


Ўзбек халқининг меҳмондўстлиги алоҳида таъкидланади, бу ҳақда муаллиф Ўзбекистон ер юзидаги энг бахтли мамлакатлардан бири эканлигини, шунингдек, дунёдаги энг хавфсиз беш мамлакат қаторига киришини ёзади. Меҳмондўстлик Марказий Осиё маданиятининг муҳим қисми бўлиб, бу саёҳатчиларни Ўзбекистонга ташриф буюришга янада иштиёқманд қилади.


"Рамазон ойида ифтор дўстлар ва оилалар билан бирлашиш вақти ва ҳар оқшом сиз турли одамлар билан учрашишингиз, турли уйлар ва турли ресторанларга ташриф буюришингиз мумкин", - дейилади мақолада. - Сиз у билан эндигина учрашиб турган бўлсангиз ҳам маҳаллий аҳоли сизни у билан рўза тутишга таклиф қилса, ҳайрон бўлманг - бу Рамазоннинг ажойиб руҳи".


Юсуф Каабир Ўзбекистон ҳақиқатдан ҳам сиз кутганингиздан-да зиёда деган хулосага келади. Бизнинг орқамизда жуда кўп тарих ва маданият мавжуд бўлиб, ушбу манзил фақат очилишни кутмоқда ва бу Рамазонни мамлакатга ташриф буюриш учун энг яхши вақтлардан бирига айлантиради, дея сўзини мухтасар қилди.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 1076 times

Янгиликлар

Top