Ўзбекистон янгиликлари

Уламолар мигрантларга мавъизалар қилмоқда

Ўзбекистон делегацияси Москвага ташрифи давомида Россия мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Равил Гайнутдинов ва бошқа диний уламолар билан учрашув ўтказди. Россия Муфтийлар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Рушан Аббясов Sputnik мухбирига учрашув якунлари ҳақида маълумот берди.

Делегацияга Ўзбекистон бош вазирининг маслаҳатчиси Меҳриддин Хайриддинов бошчилик қилган. Делегация таркибидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов ҳамда мамлакатнинг Москвадаги элчихонаси ва меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳукумат департаменти вакиллари ўрин олишган.

“Муҳокаманинг асосий мавзуси – бу бизнинг шерикчилигимиз, мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро қардош ҳамкорлик, - деди Аббясов. – Халқларимизни боғлаб турувчи умумий ришталар бисёр – Ўзбекистонда бўлган оламга машҳур исломий диққатга сазовор жойлар. Ўзбекистон томони ҳозир зиёрат туризмини фаол ривожлантирмоқда, яъни муқаддас ислом жойларига ташриф буюриш”.

Россия ва Ўзбекистон томони бу йил “Маънавий ипак йўли” V халқаро илмий-диний конференциясини ўтказишни режалаштираётганини ҳам тасдиқлади. Конферанция 2020 йилда Тошкентда бўлиб ўтиши керак эди, бироқ коронавирус пандемияси сабаб ортга сурилганди.

Ўзбекистонлик мигрантларга Россия шарт-шароитларида мослашишига кўмаклашиш муҳокама қилинган асосий мавзулардан бири бўлган. Россия мусулмонлари идорасининг Қирғизистон билан ҳамкорликдаги бундай тажрибаси бор. Энди орттирилган тажрибалардан фойдаланиш Ўзбекистон томонига ҳам таклиф қилинди.

“Бу келишувлар ўзининг илк самарасини берди. Ўзбекистон вакиллари Москвадаги жоме масжидида мигрантлар билан учрашишди. Бунга қадар улар Тула ва бошқа минтақаларга бориб, у ерда ҳам бундай учрашувлар ўтказишди. Биз бу йўналишда тизимли ишлашга келишиб олдик”, - деди муфтий.

Бундан ташқари, Россия мусулмонлари идораси раиси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга бу йил режалаштирилган Россияга ташриф давомида Москва жоме масжидига ташриф буюриш таклифномасини бериб юборган.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 1170 times

Янгиликлар

Top