Хабар берганимиздек, Америкада бўлиб турган бир гуруҳ юртимиз имом-хатиблари 2022 йил 25 апрель куни Чикаго шаҳридаги Рамазон тадбирларидаги иштирокини якунлаб, Флорида штатининг Орландо шаҳрига йўл олишган эди.
Кеча, 26 апрел куни ўзбекистонлик имом-хатиблар Орландога етиб келишганди. У ерда истиқомат қиладиган мусофир ватандошлар меҳмонларни юксак эҳтиром ила кутиб олишди.
Дастлаб имом-хатибларимиз AҚШнинг Флорида штати Орландо шаҳридаги “Aл-Бухорий Ислом маркази”га ташриф буюриб, у ерда марказ кенгаш аъзолари ва Орландодаги ишчи гуруҳ аъзолари билан суҳбатлашишди.
Сафарнинг 7-куни эса ифтор ва таровеҳда бўлган илмий суҳбатни қуйидаги ҳавола орқали онлайн кузатишингиз мумкин:
Маълумот учун, таниқли ва воиз имом-хатибларимизнинг АҚШдаги сўнгги ташриф манзили Флорида штати бўлади. Улар ташриф давомида жумладан Орландо шаҳридаги Рамазон тадбирларида қатнашишади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон уламоларининг Америка сафари шу йил 2 майга қадар давом этади.
Бизни кузатишда давом этинг!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати