Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан “Ҳаж – 2022” ҳамда “Умра – 2022” зиёратчилари учун нимча (камзул) ва сумка тайёрлаб берувчи корхона ва ташкилотлар ўртасида очиқ танлов эълон қилинган эди.
Жорий йил 18 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида “Ҳаж – 2022” ҳамда “Умра – 2022” зиёратчилари учун нимча (камзул) ва сумка тайёрлаб берувчи корхона ва ташкилотлар ўртасида мазкур маҳсулотларни етказиб бериш бўйича очиқ танлов бўлиб ўтди.
Якуний натижага кўра, соҳанинг малакали мутахассисларидан иборат танлов ҳайъати “Ҳаж – 2022” ва “Умра – 2022” зиёратчилари учун нимча (камзул) ва сумка тайёрлаб берувчи корхоналар орасида белгиланган талабларга ҳар томонлама жавоб берувчи муносиб ташкилот сифатида “Almiva” МЧЖ танлаб олинди.
Мазкур очиқ танловда қатнашиб, ўз хизматларини таклиф этган барча корхона ва ташкилот вакилларига миннатдорчилик билдирамиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси