Ўзбекистон янгиликлари

Нуронийлар эъзозда

Бугун, 8 май куни  Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоят вакиллиги томонидан нуронийлар учун байрам дастурхони ёзилди.

Байрам дастурхонига 100 нфардан ортиқ шаҳар-туман худудида яшовчи фронт ортида хизмат қилган нунонийлар ва меҳнат фахрийларидан вакиллар таклиф этилдилар.

Тадбирни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоят вакили Абдулҳай Турсунов очди ва олиб борди. У аввало 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан  йиғилганларни табриклаб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратларининг саломларини етказди.

Тадбирда Наманган вилояти Нуронийлар Кенгаши раиси И.Нажмиддинов, вилоят ҳокимлиги котибият мудири М.Абдураззақов, Дин ишлари бўйича қўмита вилоят бошқармаси мутахассислари иштирок этдилар.

Тадбир якунида таклиф этилган нуронийларга вилоят вакиллигининг эсдалик совғалари улашилди. Сўнгра иккинчи жаҳон уруши шаҳидлари ҳақларига Қуръони карим тиловат қилиниб, аждодларимиз руҳи ёдга олинди. Барча иштирокчилар Муҳтарам Юртбошимиз томонидан Янги Ўзбекистонда кекса нуронийларга берилаётган катта эътибор ва эъзозлар учун ташаккур изҳор этиб, юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги бундан ҳам зиёда бўлишини сўраб дуолар қилдилар.

Учрашув қатнашчилари тадбир самимий ва кўтаринки руҳда ўтганлигини таъкидлаб дуои хайрлар билан қайтишди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Наманган вилоят вакиллиги

Матбуот хизмати

Read 1831 times

Янгиликлар

Top