Ўзбекистон янгиликлари

Ҳожиларимиз ҳаж амалини адо этишга тайёргарлик кўрмоқда

Шу кунларда минглаб ҳожиларимиз муборак ҳаж сафарида бўлиб, унинг муҳим арконларини адо этиш арафасидалар. Айни дамда улар умра амалларини бажариб, Байтуллоҳда тавофу ибодатлар билан бандлар.


Шуниси эътиборга моликки, ҳожиларимизнинг зиёратларини муносиб ўтказиш мақсадида гуруҳ раҳбарлари томонидан кўплаб саъй-ҳаракатлар қилинмоқда. Хусусан, бугун ҳожиларимиз истиқомат қилаётган меҳмонхонада имом-хатиблардан иборат гуруҳ раҳбарлари ўз гуруҳидаги юртдошларимизга ҳаж арконлари, фазилати, рукнлари ва одоблари, ҳожилик мақомига муносиб бўлиш, Мино, Арофат, Муздалифада ҳаракатланиш ва у ерда бажариладиган амаллар фазилати ҳақида суҳбатлар ташкил этилмокда. Шу орқали зиёратчиларимиз ҳаж амалига руҳий ва маънавий тайёргарлик кўриб, ҳажлари мукаммал бўлишига замин ҳозирламоқда.


Аллоҳ таоло юртдошларимизнинг сафарларини муборак, ибодату дуоларини ижобат, ҳажларини мабрур айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 1160 times

Янгиликлар

Top