Ўзбекистон янгиликлари

Ҳожилар билан маърифий суҳбатлар давом этмоқда

Макка шаҳридаги “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонасида Тошкент ислом институтининг катта устози Муҳаммад Айюб домла Ҳомидов ҳамда Фатво маркази директор ўринбосари Ғуломиддин домла Холбоев муборак ҳаж ибодатини адо этиб юртимизга қайтиш арафасидаги бир гуруҳ ҳожилар билан "Ҳожилик мақоми ва масъулияти" мавзусида суҳбатларни давом эттирмоқдалар.

Суҳбат давомида улуғ ҳаж ибодатига етказгани учун Ҳақ таолога шукрда бардавом бўлиш, ҳожилик мақомига муносиб бўлиш учун ибодатларни ихлос билан адо этиш, одамлар билан ўзаро муомалада гўзал одобли бўлишга ҳаракат қилиш лозимлигини таъкидланди.

Шу билан бирга, уламолар ҳожилар машаққат чекиб қилинган ибодатлари мукаммал бўлиши учун умр бўйи ҳаракатда бўлиши, хусусан, ибодат ва яхши амалларни кўпайтириш, қўни-қўшни, маҳалласи ва қавми-қариндошлари билан чиройли муносабатда бўлиб, атрофдагиларга намунали ва тартиб-интизом билан ўрнак бўлиши, бева-бечоралар, ногиронлар ва касалманд кишилар ҳолидан хабардор бўлиб, ён-атрофидагиларга насиҳат қилиб, яхшиликка буюриш, инсонлар ўртасида меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкамлашга ўз ҳиссаларини қушишлари лозимлиги уқтирилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 1166 times

Янгиликлар

Top