Ўзбекистон янгиликлари

Танзанияда Қуръон мусобақаси ўтказилади

Африка уламолари муассасаси жорий йилнинг 11-14 август кунлари Танзания пойтахти Дар ас-Салом шаҳридаги “Муҳаммад-6” масжидида Қуръони Каримни ёддан ўқиб бериш ва тажвид қоидаси асосида тиловат қилиш бўйича 3-давра мусобақаси якуний саралаш босқичини ташкиллаштирмоқда.

Танловда Африканинг 34 давлатидан юзга яқин диний соҳа вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Иштирокчилар уч кун давомида Қуръони каримни Варшнинг Нофеъдан ривояти асосида тажвид қоидаси билан ёддан ўқиб бериш, Қуръони каримни бошқа ривоятлар ва қироатлар асосида тажвид қоидаси билан тўлиқ ёддан ўқиб бериш ва Қуръони каримнинг 5 порасини ёддан ўқиб бериш бўйича беллашадилар.

Мазкур мусобақа доирасида 11 август куни юқорида тилга олинган масжид биносида Аллоҳ таолонинг китобини улуғлаш ва эъзозлашни тарғиб қилиш мақсадида Қуръони Карим китоблари кўргазмаси ташкил этилади.
Мусобақанинг ташкил этилиши Африка уламолари Олий Кенгашининг ҳар йили Қуръони карим мусобақасини ўтказишга қаратилган тавсиясига мувофиқ амалга оширилмоқда.

ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими

Read 1336 times

Янгиликлар

Top