Ўзбекистон янгиликлари

“Йил имоми – 2022” кўрик танловининг Самарқанд вилоят босқичи якунига етди

Шу кунларда республикамиз бўйлаб “Йил имоми – 2022” танловининг вилоят босқичлари бўлиб ўтмоқда. Мазкур танловнинг Самарқанд вилоятида бўлиб ўтган навбатдаги баҳсида шаҳар-туман босқичида ғолибликни қўлга киритган 16 нафар имом-хатиблар иштирок этди.

Танловнинг очилиш маросимида вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Саттаров кейинги йилларда диний соҳада бўлаётган ўзгаришлар, илм аҳлига берилаётган эътибор ҳақида сўз юритиб, барча иштирокчиларга омад ва муваффақиятлар тилади.

Қуръон тиловати билан бошланган танловда иштирокчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб борилди ҳамда танлов сўнгида натижалар эълон қилинди.

Унга кўра: I-ўрин Самарқанд шаҳар “Қўшбоққолли” жоме масжиди имом-хатиби Сарвархўжа Бобоевга, II-ўрин Оқдарё тумани “Маҳдуми Аъзам” жоме масжиди имом-ноиби Насирулла Исламовга, яна бир II-ўрин Ургут тумани “Мирза Улуғбек” жоме масжиди имом-хатиби Зафар Яҳёевга ҳамда сўнгги III-ўрин Каттақўрғон тумани “Валижон” жоме масжиди имом- хатиби Шуҳрат Эгамбердиевга насиб этди.

Ғолибларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги томонидан диплом ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

Танловда биринчи ўринни қўлга киритган Сарвархўжа Бобоев Республикада ўтказиладиган “Йил имоми – 2022” кўрик танловига қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги матбуот хизмати

Read 1043 times

Янгиликлар

Top