Ўзбекистон янгиликлари

Қорақалпоғистонлик диний соҳа ходимлари ва нуронийлар нукус шаҳрига саёҳат қилди

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллик байрамини кўтаринки рухда ўтказиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти ташаббуси билан республикадаги барча масжид ходимлари ва нуронийлар иштирокида Нукус шаҳрига саёҳат ташкил этилди. Мазкур саёҳатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Бошлиғининг ўринбосари Р. Сапарбаев ва Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Ш. Бауатдиновлар ҳам қатнашди. Саёҳат давомида Р. Сапарбаев юртимизда катта ўзгаришлар амалга оширилаётгани, диний соҳада ҳам кўплаб ютуқларга эришилаётгани ва буларнинг ҳаммаси инсон манфаатлари учун бўлаётганини таъкидлади.
Шунингдек, тадбир давомида Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти Ш. Бауатдинов ҳам сўз олиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасига қилган ташрифида халқнинг турмуш тарзини яхшилаш мақсадида бир қанча енгилликлар ва имкониятлар берилганини қайд этиб ўтди. Хусусан, пахта ва ғалла майдонларини қисқартириб, ҳар бир оилага 2 гектардан ер ажратиш, йўлларни тузатиш, электр, газ ва сувлар таъминотин яхшилаш, 2022 йил 15 сентябръдан эътиборан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида яшовчи ёшига алоқадор нафақахўрлар, ногиронлиги бўлган фуқаролар учун темир йўл ва авиа чипталарни сотиш 50 фоизлик енгилликли тарифлар бўйича амалга оширилиши, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга кўмир, суюлтирилган газ, озиқ-овқат ва бошқада заруратлар учун 600 минг сўмдан бир марталик ёрдам пулининг ажратилиши ва бошқа бир қатор енгилликлар тақдим этилган. Албатта, бундай имкониятларни қадрига ҳар бир киши, айниқса ёшлар етиши кераклиги ҳақида ҳам айтиб ўтилди.
Сайёҳлар оғир ҳудуддан чиқарилган «Амударё, Жаңа базар ва Чимбой гузори» макон фуқаролари йиғинларидаги амалга оширилган ободонлаштириш ишлари, жумладан, спорт майдончалари, болалар ўй майдончалари, асфалътланган йўллар, янгидан тартилган ичимлик сув таъминоти, кутубхона ва у ердаги аҳолининг турмуш тарзи билан яқиндан танишди. Саёҳат давомида иштирокчилар «Чимбой гузори» макон фуқаролари йиғинида ўз ишини бошлаган тикувчилик фабрикасида ҳам бўлишди.
Саёҳат иштирокчилари бундай тадбирни ташкил қилганларга ўзларининг миннадорчилигини билдирди ва юртимизнинг тинчлиги ва фаровонлигини тилаб дуолар қилди.

Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти Матбуот хизмати

Read 979 times

Янгиликлар

Top