Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Фарғона вилояти, Қувасой шаҳридаги “Ислом” жоме масжидига ташриф буюрдилар. Ташриф давомида масжидда Рамазон ҳайитига тайёргарлик ҳолати, намозхонлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар. Шунингдек, жума ибодатида қатнашиб намозхонлар билан маърифий суҳбат ўтказдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими