Ўзбекистон янгиликлари

Таълим муассасасасида муфтий ҳазратларининг аҳли илмларга мурожаати кенг ўрганилди

Бугун  26 сентябрь куни таълим муассасасида таълим муассасасида ташкил қилинган “Маънавият ва ҳуқуқий ахборот соати”да муфтий ҳазратларининг аҳли илмларга мурожаати ўқитувчи ва талабалар ўртасида кенг ўрганилди ва фикр-мулоҳазалар билдирилди. Ушбу мурожаатнинг мазмун-моҳияти ва ҳозирги кунимиз учун долзарб эканлиги таҳлил қилинди.

Мурожаатда таъкидланган диний соҳа ходимлари олдида турган долзарб вазифалар, айниқса, бугуннинг аҳли илмлари жамиятимизда рўй бераётган янгиланишларни, ўзгаришларнинг туб моҳиятини яхши тушунадиган, илмий салоҳияти юксак инсонлар бўлишлари, мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқимиз ҳаёти, одамларимизнинг онгу тафаккурида рўй бераётган ўзгаришларни қалбан ҳис этган ҳолда кенг халқ оммасига тушунтириб боришлари кенг муҳокама қилинди.  Бугун глобал ахборот маконида ҳамма кучлар ўз манфаатлари учун кураш олиб бормоқда. Интернетнинг имкониятларидан кенг фойдаланишни тарғиб қилар эканмиз, унинг фойдали жиҳатларига эътибор қаратиб, зарарли томонларидан огоҳликка чақиришимиз зарур. Турли, манбаси номаълум сайтларда одам ақлини чалғитувчи, айниқса ёшларимизни тўғри йўлдан оздирувчи, яширин ғоялар мавжудлигини уларга тушунтириб бориш зарурлиги таъкидланди

Ушбу мурожаат ўқитувчи ва талабаларга жуда муҳим бўлиб, ҳозирги мураккаб замонда керакли дастурул-амал ва қўлланма бўлди.


“Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати

Read 794 times

Янгиликлар

Top