Ўзбекистон янгиликлари

Ҳамюртларимиз Равзаи муборакни зиёрат қилишди

Айни кунларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шаҳарлари – Мадинаи мунавварада ибодатларни адо этаётган юртдошларимиз Равзаи муборакни зиёрат қилишди. У ерда ҳамюртларимиз намоз ўқишди ва дуолар қилинди.

Мадинаи мунавварадаги Масжидун Набавийда Пайғамбар алайҳиссалом ҳадисларида айтилган равзада зиёратчилар намоз ўқишга интилади.
Абдуллоҳ ибн Зайд розийаллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уйим билан минбарим орасида жаннат равзаларидан бир равза бор”, дедилар (Имом Аҳмад, Имом Бухорий ривояти).

Шунингдек, юртдошларимиз Мадинаи мунавварадаги мўътабар қадамжолар: Қубо ва Қиблатайн масжиди ва саҳобалар дафн этилган Уҳуд тоғи этагидаги мўътабар жойларни зиёрат қилдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 909 times

Янгиликлар

Top