Билим юртида октябр ойи “Фиқҳ ва усулул фиқҳ” фанлари ойлиги муносабати билан билим юрти ахборот ресурс маркази билан келишган ҳолда "Фиқҳга оид асарларни ўрганамиз" шиори остида фанга оид китоблар кўргазмаси ташкил этилди.
Кўргазмада 50 га яқин “Фиқҳ” фанига оид ҳанафий олимларнинг китоблари, мазмуни ҳамда чоп этилган нашриёти ҳақида маълумотлар берилди. Талабаларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.
Ташкил этилган китоблар кўргазмаси талабаларда ижобий таассурот уйғотиб, китобга бўлган муҳаббатларини янада зиёда бўлишига сабаб бўлди.
Билим юрти матбуот хизмати