Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «500 нафар энг нуфузли мусулмонлар» рўйхатидан жой олди.

Мазкур рўйхат мусулмон дунёсида сиёсий, иқтисодий, диний ҳамда маданий каби умумий 13 та йўналиш бўйича ўз таъсирига эга бўлган мусулмон шахсларни аниқлаб боради.

Ўз навбатида, ушбу рўйхатдан бир қатор давлат раҳбарлари — Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз, Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Саудия Арабистони Валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд, БАА Президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён ҳамда Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф ҳам ўрин олган.

Маълумот ўрнида, «500 нафар энг нуфузли мусулмонлар» журнали 2009 йилдан буён йилда бир марта нашр этиб келинади.

uza.uz 

Read 1204 times

Янгиликлар

Top