Бирлашган Араб Амирлиги сафари давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков Шаржа шаҳридаги ал-Қосимия университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашиб, улар билан дилдан суҳбат қурди. Мулоқотда Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирлигидаги элчиси Абдулазиз Аққулов ҳам иштирок этди. Суҳбат жараёнида талабаларнинг ўқиш ва яшаш шароитлари билан танишилди ҳамда уларга зарур тавсиялар берилди.
Сафар асносида Шаржа шаҳридаги Ислом маданияти музейи билан танишилди.
Шаржа ислом маданияти музейи 1996 йилда ташкил этилган бўлиб, мавжуд экспонатларни бойитиш ҳисобига 2008 йилда қайта очилган. Музей экспонатларининг турига кўра, еттита кўргазма залидан иборат. Музей беш мингдан ортиқ экспонатни ўз ичига олади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати