Ўзбекистон янгиликлари

Диний таълим муассасалари устозлари малака оширмоқда

Диний таълим муассасалари талабалари учун қишки таътил муддати 2022 йилнинг 26 декабридан 2023 йилнинг 9 январига қадар этиб белгиланди.
Қишки таътил давомида профессор-ўқитувчилар ва ходимлар учун “Таълим сифатини ошириш, самарали ўқув методларини ўзлаштириш ҳамда илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш тартиби ва талаблари” мавзусида ўқув семинарлари ташкил этилмоқда.
Хусусан, шу кунларда Тошкент ислом интитутидаги ўқув-семинарида Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти катта илмий ходими, тарих фанлари номзоди Ҳ.Аминов «Ислом илмларига оид қўлёзма манбалар ва уларни ўрганишнинг аҳамияти» мавзусида, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Давлат ва ҳуқуқ институти катта илмий ходими юридик фанлари номзоди, доцент Х.Юнусов “Грант лойиҳалар қандай тайёрланади?” мавзусидаги маърузалари билан иштирок этди.
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети дотценти, филология фанлари доктори Аброр Миртазоев эса “Ўзбек тилининг лотин алифбосидаги асосий имло қоидалари” ҳақида маъруза қилди. Бундай лотин ёзувига оид ўқув-семинари “Ҳидоя” ўрта махсус билим юртида ҳам ташкил этилди.
Муҳаммад ибн Aҳмад ал-Беруний ўрта махсус ислом билим юртида ҳам 27 декабр санасидан бошлаб билим юрти ўқитувчилари учун қисқа муддатли малака ошириш курслари бўлиб ўтмоқда.
Ўтказилаётган бу ўқув-семинарларда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети қошидаги педагог кадрларни қайта таёрлаш ва уларнинг мутахассислигини такомиллаштириш марказининг малакали ўқитувчилари томонидан “Таълимда инновацион мобиллик”, “Касбий компанентлик ва педагогик маҳорат”, “Педагогик дизайн ва замонавий ўқув контентларини яратиш технологияси”, “Креатив таълим технологиялари”, “Ўқув жараёнида Aхборот технологияларидан фойдаланиш”, “Педагогик квалиметрия” каби мавзуларда ташкил этилмоқда.
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассаси профессор-ўқитувчилар ва ходимлар учун Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагок кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ўқитувчиси Т.Ҳудойберганов “Мултимедияли илова яратиш” “AutoRun Pro Enterprise II дастурида контент яратиш” мавзусида маъруза қилиб берди.
Т.Ҳудойберганов ўз сўзида ҳозирги замон мултимедиялар замони эканига, бу нарса барча соҳаларга жадаллик билан кириб келётганига, ҳозирги кунда унинг қай даражада муҳим воситага айланаётганига тўхталиб ўтди. Сўнг устоз ва ходимларга қандай қилиб осон ва тез фурсатда осон ва сифатли мултимедияли илова яратишни, уни қандай татбиқ қилишни тушунтириб ўтди. Шунданг сўнг AutoRun Pro Enterprise II дастури, унинг қулайликлари, замонавий услублари ҳақида маълумот бериб ўтди ва унда қандай қилиб сифатли контент яратишни тушунтирди.
Устоз ва ҳодимларимиз вақтдан ва мутахассисидан унумли фойдаланган ҳолда ўша вақтнинг ўзида Информатика ҳонасига ташриф буюришди ва у ердаги компютерлардан фойдаланиб, мултимедия ва контент яратишни амалда ҳам қўллаб кўришди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 833 times

Янгиликлар

Top