Ўзбекистон янгиликлари

Рағбат – хайрли ишларга қанот

Муқаддас динимизда ҳар бир хайрли иш учун савоблар ваъда қилинган. Илло, мўмин-мусулмонларга маърифат улашиш, зиё тарқатишнинг ажри кўп, савоби бисёр, албатта. Зеро, Ислом дини маърифат асосига бунёд этилгандир.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасига қарашли «Шамсуддинхон Бобохонов» нашиёт-матбаа ижодий уйининг даврий нашрлари – «Ҳидоят» ва «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газетасига 2023 йил учун обунани уюшқоқлик билан ташкил этиб, яхши натижаларга эришган Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоят вакилликларини Умра сафарига йўлланма билан рағбатлантириш режалаштирилган эди.
Куни кеча, 2023 йил 26 январь куни «Шамсуддинхон Бобохонов» нашриёт-матбаа ижодий уйи Бош директори Султонбек Имомназаров обуна мавсумида энг юқори натижани қайд этган, нашрларни халқимиз орасида кенг тарғиб этишга муносиб ҳисса қўшгани учун Самарқанд вилояти вакиллигини икки дона Умра сафарига йўлланма билан тақдирлади. Ушбу йўлланма вакиллик томонидан тизимдаги энг муносиб деб топилган имом-хатибларга берилиши вилоят бош имом-хатиби томонидан таъкидланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 547 times

Янгиликлар

Top