Бугун, 24 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Тошкент шаҳридаги “Масжидул хайр” жоме масжидида жамоат билан жума намозини адо этдилар.
Жомеда йиғилган минглаб намозхонлар Муфтий ҳазратларининг динимизда илмга муносабат, илмнинг фазли, олимларга муҳаббатли бўлиш, уларга қулоқ тутишнинг савобли иш экани, аксинча илм маърифатдан қочиш одамнинг ҳалокатига сабаб бўлиши ҳақидаги файзли суҳбатларидан баҳраманд бўлдилар.
Жума намози якунида Муфтий ҳазратлари Ҳақ таолодан юрт тинчлиги, эл фаровонлигини сўраб хайрли дуолар қилдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати