Ўзбекистон янгиликлари

Ижтимой тармоқдаги таҳдидлар муҳокамада

2023 йил 27 февраь куни Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасида Интернет ва ижтимоий тармоқларда “Экстремизм жамият хафсизлигига таҳдид” ва “Жиҳод тушунчасини сохталаштираётганлардан огоҳ бўлайлик!” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирни таълим муассасаси директори Ш.Умаров ўз кириш сўзида мамлакатимиз азалдан инсоний қадриятлар юксак баҳоланган ва улар диний қарашлар билан уйғунлашиб кетган диёр саналиши, шу аснода, ота-онага бўлган юксак эҳтиром, катталарга ҳурмат, кичикларга иззат кўрсатиш, нафақат яқинлар балки, бегоналарга ҳам яхшилик қилиш каби азалий қадриятлар қон-қонимизга сингиб кетганини алоҳида таъкидлади.
Шунингдек, тадбирда таълим муассасаси ўқитувчиси Н.Тўхтаев, диний экстремизм ва терроризмнинг бутун дунёга солаётган хавфи ҳақида алоҳида тўхталиб, экстремистлар ва террористларнинг ғайри инсоний ва ғайри диний ҳаракатлари бизни доимо ҳушёр ва огоҳ бўлишга, ҳақиқий диний қадриятларни уларнинг сохта ва ўта ғаразли талқинларидан кескин фарқлашга ёрдам берадиган билимларни эгаллашга ундаши, терроризмнинг бугунги кунда ўта хавфли сиёсий ҳодисага айланиб бораётганини қўшимча қилди.
Анжуман давомида таълим муассасаси директори Ш.Умаров йиғилганларга диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тайёрлаш каби ноқонуний ишларга жазо муқаррар эканини эслатиб ўтди.
Тадбир сўнгида 2022-2023 ўқув йилининг биринчи якуний имтихонларини аъло баҳоларга топширган талабалар таълим муассасаси томонидан пул мукофоти билан тақдирланди.



Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати

Read 804 times

Янгиликлар

Top