III Халқаро Нақшбандия туризм фестивали иштирокчилари вилоятнинг Етти Пир зиёратгоҳлари бўйлаб зиёрат амалларини ўтади.
“Нақшбандия” тариқати намоёндаларидан иборат делегация кўҳна ва боқий Бухородаги Пойи Калон ансамбли, Мир Араб мадрасаси, Савдо тоқлари, Лаби Ҳовуз каби маданий мерос объектларини томоша қилди.
– Бангладешда Нақшбандия тариқати мухлислари 1 миллиондан ортиқ кишини ташкил этади, – дейди бангладешлик сайёҳ Шибли Фҳмад. – Улар Бухорога Нақшбанд юртига келишни орзу қилади. Аммо муаммо шундаки тўғридан-тўғри рейслар йўқ. Ўйлайманки, бу каби рейслар йўлга қўйилса, Бангладешдан келадиган туристлар оқими кўпаяди.
Унда дунё давлатларидан ташриф буюрган дин ва фан вакиллари, олиму уламолар ҳамда вилоятимизнинг имом-хатиблари қатнашмоқда.
Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА