Ўзбекистон янгиликлари

Диний таълим муассасаларида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Бугун, 2 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да давлат ва нодавлат идораларининг ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, ёшларнинг мафкуравий иммунитетини янада ошириш, турли оқимларнинг ёт ғоялари тасирига тушиб қолишини олдини олишга қаратилган “Ёшларнинг ахборот психологик хавфсизлигини таъминлаш, турли хил ёт ғоялар таъсирига тушиб қилишини олдини олиш бўйича муаммо ва ечимлар” мазусида Олий ва диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчи ҳамда талабалари иштирокида ЗООМ платформаси орқали онлайн маънавий-маърифий, профилактик тадбир ўтказилди.


Мазкур тарғибот тадбирида ЎМИ раисининг Ёшлар ишлари бўйича ўринбосари У.Ғафуров, Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири С.Шерхонов, Ички ишлар вазирлиги терроризм ва экстермизмга қарши курашиш бош бошқармаси масъул ходими А.Каримов, Дин ишлари бўйича қўмита “Диншунослик экспертизаси” бўлими ходими Ж.Алиев, ТИИ ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор М.Муҳаммадсиддиқов, “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси мудири М.Насриев иштирок этдилар.


Тадбирда мавзу юзасида сўзга чиққан нотиқлар томонидан турли диний материаллардан фойдаланиш, тарқатиш, унинг ҳуқуқий асослари ва ноқонуний диний таълим оқибатлари ҳусусида батафсил маълумотлар бериб ўтилди. Шунингдек, Тақиқланган сайтлар рўйхати махсус тақдимот ва аниқ фактлар асосида батафсил ёритиб берилди. Шу билан бирга турли оқимларнинг зарарли оқибатлари ва уларнинг фаолияти тўғрисида тушунтириш ва тавсилар бериб ўтилди.
Диний таълим муассасаларининг профессир-ўқитувчиларидан 243 нафар, талабалардан 1940 нафар жами 2183 нафар иштирокчи қатнашди.

 

ЎМИ Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими

Read 1064 times

Янгиликлар

Top