Ўзбекистон янгиликлари

Вилоятдаги масжидлар кўздан кечирилмоқда

Ҳаммаларимизга маълумки юртимиз бўйлаб ҳар бир соҳада ўзгача ривожланиш, юксалишлар бўлмоқда. Албатта ушбу ривожланишлар диний соҳага ўз таъсирини кўрсатмоқда. Кундан-кунга юртимиздаги масжидлар ўзгача чирой очиб, мўъмин-мусулмонларнинг эмин-эркин ибодат қилишлари учун қулай шароитлар яратилмоқда.

Юртимизга баҳор келиши муносабати билан юртимиз бўйлаб жуда кўп хайрли тадбирлар бошланди десак асло муболаға бўлмайди. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси, кўчаларни ободонлаштириш ишлари, манзарали ва мевали кўчатларни экиш ишлари бўладими, ҳар бирининг негизида ота-боболаримиздан бизгача қолган меъроснинг бир намунаси десак асло муболаға бўлмайди.

Келгусида эса бутун мусулмон умматининг муқаддас ибодатларини ўзида жам қилган Моҳи Рамазон эшик қоқиб келмоқда.

Албатта Рамазони шарифга ҳар бир мўъмин-мусулмон ўзгача тайёргарлик кўради. Ҳам руҳан, ҳам маънан тайёрланади. Моҳи Рамазон ойларининг кунини рўзадорлик ила, кечаларини эса, масжидларда ташкил қилинадиган Хатми-Қуръонлари ила ўтказадилар.

Шу муносабати билан Андижон вилоятида ҳам Рамазон ойига пухта тайёргарлик кўриш, масжидларда намозхонлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида бир қатор ободонлаштириш, тозалов ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу қилинаётган ободонлаштириш ишларини кўздан кечиришлик, талаб даражасида қилишликни назорат қилишлик, Рамазон ойини масжидларда муносиб кутиб олишликни ташкил қилишлик юзасидан масжидларда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида бугундан бошлаб Андижон вилояти бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов вилоятдаги масжидларга ташрифини бошлади. Бугун эса вилоят бош имом-хатиби томонидан Андижон шаҳридаги бир қатор масжидлар кўздан кечирилди. Аниқланган камчиликлар соҳа мутахассислари ёрдамида бартараф этиш чоралари кўрилди. Масжидларда намозхонлар учун яратилинаётган шароитлар бўйича ўзининг бир қатор кўрсатма ва топшириқларини бериб ўтдилар.

       

Вакиллик матбуот хизмати

Read 1086 times

Янгиликлар

Top