2023 йил 16 март куни пешин намозидан кейин Ўзбекистон мусулмонлари идораси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Тошкент шаҳридаги "Минор" жоме масжиди имом-хатиби вазифасига Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов тайинланганини масжид жамоасига эълон қилдилар.
Шунингдек, Тошкент шаҳридаги қуйидаги марказий жоме масжидларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси буйруғи билан янги имом-хатиблар тайинланди:
Чиғатой даҳасидаги “Имом Бухорий” масжиди имом-хатиби Садриддин домла Абдурашидов Олмазор тумани “Иброҳимбой Орифжонбой” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига;
Кўкча даҳасидаги “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби Яҳё домла Абдураҳмонов Чиғатой даҳасидаги “Имом Бухорий” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига;
“Минор” жоме масжиди имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов Тошкент шаҳри бош имом-хатиби вазифасидан ажралмаган ҳолда Кўкча даҳасидаги “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига тайинландилар.
ЎМИ Матбуот хизмати