Ўзбекистон янгиликлари

Жамиятга олималар зарур

Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов ва институт аёл-қиз устозлари ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Суҳбат асносида бир қатор масалалар ва таклифлар ўрганиб чиқилди.

 Ректор М.Муҳаммадсиддиқов институтнинг илмий даражасини ошириш борасида олиб борилаётган амалий ишлар тўғрисида маълумот берди. Мана шу жараёнларда аёл-қизлар ҳам четда қолмаслиги, олималар сифатида улар ҳам илмий фаолиятга ўз ҳиссаларини қўшиш кераклигини таъкидлади.

Магистратура, докторантура босқичларини тамомлаш, толибаларни шу таълим босқичларига тарғиб қилиш, мавзуларни танлаш, илмий-тадқиқот ишларини тайёрлаш ва жадаллаштириш чора-тадбирлари борасида ўз тавсия ва фикр-мулоҳазаларини билдирди. Устозалар ҳам илмий иш мавзулари ва тадқиқотдаги муаммолар билан ўртоқлашиб, керакли маслаҳат ва тавсияларни олдилар.

Шунингдек, суҳбатда институт фаолиятини такомиллаштиришда аёл-қизларнинг ўрни, мавжуд муаммолар, талаба қизларнинг истиқболи ҳамда уларнинг жамиятдаги фаолиятларини янада жонлантириш масалалари кўриб чиқилди. Устозлар ҳам ушбу масалаларда ўз фикрларини ва таклифларини билдирдилар. Мулоқот якунида бир қатор масалаларга ечим ва режалар тузилди.

ТИИ Матбуот хизмати

Read 848 times

Янгиликлар

Top