Ўзбекистон янгиликлари

Туркия делегацияси билан учрашув ўтказилди

Шу йил 2 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков Туркия Республикаси Диёнат ишлари бошқармаси “Вақф” ташкилоти раҳбари ўринбосари бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Самимий мулоқотда Ҳомиджон домла меҳмонларни ташриф билан қутлаб, юртимизда диний-маърифий соҳада бўлаётган хайрли ишлар, сўнги янгиликлар ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг тасарруфидаги ташкилотлар тўғрисида сўзлаб берди.

Абдураҳмон Четин ўз навбатида самимий қабул учун миннатдорлик билдириш билан бирга диёримизни туркияликлар ота юрт дея эҳтиром қилиши, ўзининг ажодлари ҳам асли самарқандлик бўлгани, қадимдан маданият ва маърифат ўчоғи бўлган бу замин яна тараққиётга юз тутаётгани, бунда диний-маърифий соҳадаги ўзгаришларнинг ҳам салмоғи катта эканини қайд этди.

Мулоқот давомида икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик йилдан-йилга равнақ топаётгани, икки юрт раҳбарларининг дўстона алоқалари турли йўналишлардаги муносабатларга замин бўлаётгани таъкидланди.

Илиқ учрашув мобайнида томонлар ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича ўзаро фикр алмашди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Read 828 times

Янгиликлар

Top