Ўзбекистон янгиликлари

Мақсадимиз ҳожи роҳат билан ибодат қилиши! – Ишчи гуруҳ

Ҳамюртларимиз муборак заминдаги ҳар бир онлари мазмунли ўтиши, улуғ кунларнинг ҳар бир сонияси унумли бўлиши ва улкан ажр-савобларга ноил бўлишлари учун “Ҳаж – 2023” ишчи гуруҳи туну кун меҳнат қилмоқда.

 Айни кунларда зиёратчиларимиз Мадина шаҳридаги Zamzam Pullman меҳмонасида истиқомат қилмоқдалар. Ушбу меҳмонхона Масжиди Набавийнинг шундоққина ёнгинасида бўлиб, зиёратчиларимиз беш маҳал намозни ушбу табаррук масжидда адо этиш, Расул алайҳиссаломга салом йўллаш ва Равзаи шарифда намоз ўқиш саодатига эришмоқдалар.

Меҳмонхонада ҳозирланган шароитлар барча ҳожиларимизни мамнун этмоқда. Ҳар бир хонада кийим жавони, ёзув столи, совутгич ва музлатгич ҳам ҳозирланган. Шунингдек, қибла кўрсаткичи, жойнамоз, Қуръони карим ва телевизор ҳам мавжуд.
Бир неча юз кишилик ошхонада ибодатга қувват бўладиган уч маҳал лазиз таомлар, сархил мевалар, ширинликлару шарбатлар тортиқ қилинмоқда.

Меҳмонхонада тиббий марказ ва Ўзбекистон ишчи гуруҳи штаби ташкил этилган бўлиб, шифокор ва масъуллар 24 соат давомида узлуксиз зиёратчилар хизматида бўлмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla |
@mp3muslim | @diniysavollar

Read 506 times

Янгиликлар

Top