Ўзбекистон янгиликлари

Бош имом-хатибларга сертификатлар топширилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Мир Араб олий мадрасасида юртимизнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлар ва туман-шаҳар Бош имом-хатиблари учун шу йил 21-23-август кунлари бўлиб ўтган 36 соатлик малака ошириш ўқувлари якунланди.

Малака ошириш ўқувларининг якуний маросимида Президент Администрацияси ва Ўзбекистон Халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази масъул вакиллари ҳамда 220 нафарга яқин Бош имом-хатиблар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиқган мутасадди вакиллар малака ошириш ўқувларини муваффақиятли тамомлаган тингловчиларни муборакбод этиб, илм олишда бардавом бўлишга чақирди ва халқимиз учун беминнат хизматларини юксак эътироф этди.

Якунда малака ошириш ўқувларини тамомлаган битирувчиларга сертификат ва эсдалик совғалар тақдим этилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Read 838 times

Янгиликлар

Top