Ўзбекистон янгиликлари

“Йил имоми-2023” кўрик танлови Андижон вилояти босқичи

Хозирги кунда юртимиздаги ҳар бир соҳага қарамайлик ўзгаришлар, янгиланишлар, ривожланишларни кўришимиз мумкин.

   Шу жумладан диний соҳада ҳам Ўзбекистон мусулмонлари идораси бошчилигида ўзгаришлар, ривожланишлар кузатилаётганлиги тахсинга лойиқ.

   Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ҳар йилиги имомларнинг касбий маҳорат ва илмий савиясини доимий равишда ошириб боришига хизмат қилаётган, имомлар ўртасида “Йил имоми” кўрик танлови ўтказилиб келинади. 

   Бу эса ўз-ўзидан имом-хатибларнинг ўз устида кўпроқ ишлашлари, билимларини доимий равишда бойитиб боришлари, халққа маърифий Исломни етказишда астойдил хизмат қилишларига ўзига яраша рағбат бўлмоқда.

   Ўз-ўзидан эса, имомлик бу – шарафли ва масъулиятли, шу билан бирга, Пайғамбаримиз с.а.в.нинг муборак касбларидир. Шу боис имом ҳар доим маърифатли, ўз устида тинимсиз ишлаши, соҳага доир янгиликлардан доимо хабардор бўлиши керак. 

    “Йил имоми-2023” кўрик танловининг Андижон вилоятининг шаҳар-туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 16 нафар имом-хатиблар мазкур кўрик танловнинг вилоят босқичида қатнашди.

    Тадбир Қуръони Карим тиловати ила бошланиб, Вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов бошчилигида тадбирни файзли ва сермазмун ўтишлигини Аллоҳ таолодан сўраб, дуои-хайрлар қилинди.

   Иштирокчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди. Якуний натижаларга кўра қуйидагилар «Йил имом–2023» танловининг Андижон вилояти босқичи ғолиби деб қуйдагилар топилди:

I ўрин: Улуғнор тумани “Мингбулоқ” жоме масжиди имом-хатиби;

II ўрин: Андижон тумани “Усмон Зиннурайн” жоме масжиди имом-хатиби;

III ўрин: Булоқбоши тумани “Найман” жоме масжиди имом-хатиби;

   Тадбир сўнгида ғолиблар ва иштирокчилар ЎМИ Андижон вилояти вакиллиги томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

    “Йил имоми–2023” кўрик-танлови Андижон вилоят босқичида биринчи ўринни эгаллаган Хайитали домла Тўйчиев танловнинг Республика босқичида қатнашишлик йўлланмасига эга бўлди.
                       
ЎМИ Андижон вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Read 872 times

Янгиликлар

Top