Ўзбекистон янгиликлари

Қўмита ходимлари учун ўқув-семинар бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 майдаги “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида Дин ишлари бўйича қўмита ходимлари учун семинар ўтказилди.

Семинардан кўзланган мақсад Қўмитада фаолият олиб бораётган ходимларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш ва янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятини тўлиқ очиб беришдан иборат.

Экспертлар томонидан Бош Қомусимизга киритилган энг муҳим ўзгартишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Хусусан, янги таҳрирдаги Конституцияда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати олий қадрият ҳисобланиб, инсонпарвар демократик давлатни, очиқ ва адолатли жамиятни барпо этишга қаратилган нормаларнинг белгиланганлиги ва бошқа муҳим масалалар тўғрисида атрофлича тушунчалар берди.

Семинар савол-жавобларга бой тарзда, очиқ мулоқот шаклида ўтди.

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Read 795 times

Янгиликлар

Top