Ўзбекистон янгиликлари

"Ёнғинни ўчиргандан олдини олган афзал"

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йил 19 сентябрдаги топшириқномаси ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2017 йил 14 сентябр кунги "Билим юртида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишни ташкил этиш, хусусан, соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда педагог-ўқитувчи ва талабаларга тушунтириш ишларини олиб бориш ҳақида"ги хати асосида ўтган ҳафта “Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний” ўрта махсус ислом билим юртида "Ёнғинни ўчиргандан унинг олдини олиш афзал" мавзуида семинар ташкил этилди.

Унда Нукус шаҳар ёнғин хавфсизлиги бўлими бошлиғи майор Ж.Жубанишов, бўлими бошлиғи ўринбосари подполковник Т.Ўрозбоев, билим юрти ўқитувчилари ва талаба ёшлар иштирок этди.

Семинарни билим юрти мудири Ш.Бауатдинов кириш сўзи билан очди.

Дастлаб соҳа вакиллари ёнғин хавфсизлик қоидалари билан атрофлича таништирди. Сўнгра Нукус шаҳар ёнғин хавфсизлик бўлими 2-АОҚБ бошлиғи ўринбосари катта лейтенант А.Отажонов ва  2-АОҚБ смена бошлиғи лейтенант Б.Абдиров ўз экипажи, ёнғин ўчириш автомобили ва техниклари воситасида ёнғин содир бўлганда уни тез ва самарали бартараф қилиш йўлларини амалда кўрсатиб берди. Ушбу амалиётда талабалар ҳам иштирок этиб, билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаб олди.

Cаломат ХУДОЙБЕРГАНОВ,
“Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний” ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси

 

 

 

    

Read 3515 times

Янгиликлар

Top