2023 йил октябр ойи давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида “Мен радикализмга қаршиман” мавзусида педагог-ўқитувчи ва талаба-ёшлар иштирокида давра суҳбатлари ҳамда курслараро кўрик танловлар ташкил этилди.
Ушбу тадбирларда таълим муассасалари томонидан вилоятлардаги соҳа мутахассислари ва ИИБ масъул ходимлари жалб этилиб, радикализм, терроризм ва экстремизм мафкураси ҳақида талаба-ёшларга маълумотлар етказилди.
Тадбирлар жараёнида талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олишди.
Кўрик-танловларда фахрли ўринларни эгаллаган фаол талабалар таълим муассасалар томонидан қимматбаҳо совға ва фахрий ёрлиқлар билан мукофотланди.
Абдулносир Бобамирзаев,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими методисти