Ўзбекистон янгиликлари

“Ҳаж – 2024” мавсуми учун нимча (камзул) ва сумка тайёрлаб бериш бўйича танлов эълон қилинади

I. Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

1. Ташкилотнинг гувоҳномаси, раҳбар шахснинг паспорт нусхаси
2. Тижорат банклардан К-2 шаклдаги маълумотнома
3. Нимча (камзул) ва сумка намуналари
4. Тижорат таклифи
5. Корхонанинг банкдаги сўнгги бир йиллик пул маблағлари айланмаси ҳақида маълумотнома
6. Боғланиш маълумотлари
7. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ қўшимча ҳужжатлар талаб этилиши мумкин.

II. Маҳсулотларга қўйилган талаблар

1. Эркаклар нимчаси
Ўлчамлари 50-52-54-56-58 бўлиши, тугмали, кийимнинг орқа томонида Ўзбекистон байроғининг тасвири ва UZBEKISTAN ёзуви бўлиши, оғирлиги 190-220 грамм зичликда бўлиб, ранги мовий бўлиши лозим. Олд томонида учта чўнтак бўлиб, юқори чап чўнтак устига Ўзбекистон мусулмонлар идораси ҳузуридаги “Ҳаж” ва “Умра” марказининг логотипи туширилиши керак.
2. Аёллар нимчаси
Ўлчамлари 50-52-54-56-58 бўлиши, тугмали, кийимнинг орқа томонига Ўзбекистон байроғининг тасвири ва UZBEKISTAN ёзуви тушурилиши, оғирлиги 190-220 грамм зичликда бўлиб, ранги мовий бўлиши керак. Олд томонида иккита чўнтак бўлиб, юқори чап қисмида Ўзбекистон мусулмонлар идораси ҳузуридаги “Ҳаж” ва “Умра” марказининг логотипи туширилиши лозим.
3. Сумка
Ёрқин кўк рангда бўлиб, оғирлиги 250-280 грамм зичликдаги матодан тикилиши, ён томонида сув олиб юришга мўлжалланган чўнтак бўлиши, олд томонида эса телефон учун чўнтак ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар учун шаффоф чўнтак жойлашган бўлиши талаб этилади.
Танловда иштирок этмоқчи бўлган корхона ва ташкилотлар 2023 йил 14 декабрь кунига қадар мазкур ҳужжатларни Ўзбекистон мусулмонлари идорасига тақдим этиши зарур.
Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой кўчаси, 47-уй. Телефонлар: 71-240-04-75.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Read 1044 times

Янгиликлар

Top