Ўзбекистон янгиликлари

“Йил имоми-2017” кўрик танлови Республика босқичи бошланди (фотолавҳа)

Анъанага содиқ қолган ҳолда бугунги тадбиримиз ҳам Қуръони карим тиловати ва дуолар билан бошланиб, дуо қилинди.

Бугунги кун имом-хатиби ҳам диний ҳам дунёвий билимлар соҳиби бўлиши, дунёда юз бераётган воқеъликдан хабардор бўлиб, халқни эзгулик ва бирдамликка чақириши,  ҳақ билан ботилни ажратиб бериши,  икки дунё саодатига чорловчи маърифат пешвоси бўлиши даврнинг талабидир. Шунингдек, ҳозирги пайтда ислом дини ниқоби остида рўй бераётган уруш ва тўқнашувлар, фитна-фасодлар, бузғунчи ғояларнинг найранглари исканжасидан тинч аҳолини ислом динига бўлган этиқодини тўғрилаш, уларга ҳақ йўлни кўрсатиб бериш ҳам уларнинг асосий вазифаларидир.

Бу йил ҳам ана шундай фаол ва иқтидорли имом-хатибларимиз туман ва вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритиб, кўрик танловнинг республика босқичига иштирок этишмоқда.

Танлов 70 баллик тизимда олиб борилади. Иштирокчилар аввало рақамлар ёзилган қоғозларни тортиб, ўз чиқиш навбатларини рақамлар тартибида аниқлаб олади. Шундан сўнг, тартиб бўйича чиқиб ҳакамлар ҳайъати столидан саволлар солинган конвертлардан бирини олиб, махсус ажратилган жойга ўтириб, ундаги билет рақамини эълон қилади ва саволларни бирма-бир ўқиб жавоб беради.

Ҳакамлар ҳайъати ҳар бир саволга берилган жавоб учун максимум 10 балл, минимум 2 балл қўйишлари мумкин.

Видеоларни кўриш учун қуйидаги линкни босинг:

Видео 1

Видео 2

Бизни кузатишда давом этинг.

Телеграмдаги каналимизда ҳам воқеалар ривожи билан тезкор танишиб боришингиз мумкин.

Read 5617 times

Янгиликлар

Top