Ўзбекистон янгиликлари

Наманган вилоятида фаолият юритаётган отинойилар учун ўқув-семинар ташкил этилди

Шиддат билан ўтиб бораётган бугунги кунимиз, барча соҳа вакилларидан чуқур билим ва тажрибани талаб этмоқда. Айниқса диний соҳа ходимлари, отинойилар ҳар қачонгидан ҳам ҳушёр, огоҳ бўлишлари, шу билан бирга, халқ орасига кириб бориб, ёшлар ва хотин-қизларни муқаддас динимизга ёт турли унсурлардан ҳимоя қилишда жонбозлик кўрсатишлари зарур.

Ушбу эзгу мақсад йўлида жорий йил 27-март куни Наманган вилоятида фаолият юритаётган отинойилар учун ўқув-семинар ташкил этилди.

Ўқув-семинар уч қисмдан иборат бўлиб, дастлаб Наманган шаҳар “Ҳомиддин қори” масжиди имом-хатиби Насриддинов Муҳаммадбобyр "Хотин қизлар ва ёшлар ўртасидаги ижтимоий иллатлар ва уларни олдини олиш чоралари" мавзусида кенг қамровли маъруза қилиб бердилар.
Шундан сўнг Наманган шаҳар бош имом-хатиби Саматов Абдуллохон  тингловчиларга “Қуръони Карим ва Ҳадиси шарифларда маънавий қадриятлар, ҳалоллик, ростгўйлик каби тушунчаларнинг талқини ва уларни хотин-қизлар онгига сингдириш усуллари" ҳақида маъруза қилди. Шундан сўнг Наманган шаҳар “Истиқлол” масжиди имом-хатиби Бойханов Содиқжон  "Ислом динидаги мазҳаблар, фирқалар ва оқимлар. Ҳанафийлик мўътадиллиги" мавзусида маъруза қилди.

Семинарни сўнги қисмида Наманган вилояти вакили ўринбосари Акмалхон домла Ахмедов "Аҳолида ёт диний ғояларга қарши иммунитетни шакиллантиришнинг муҳим жиҳатлари" мавзусида маъруза қилди.

Ўқув семинар сўнгида отинойиларнинг саволларига  мутахассислар томонидан жавоблар қайтарилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Read 981 times

Янгиликлар

Top