Ўзбекистон янгиликлари

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ислом цвилизацияси маркази директори Шоазим Минаваров маълум қилди.

Жорий йилнинг биринчи чорагида Марказ музейи таркибида Давлатчилик тарихи ва Биринчи ва Иккинчи Ренессанслар экспозициялари илмий концепциялари ишлаб чиқилиб, амалга оширишга киришилди. Ушбу ва Шаҳарсозлик бўлимлари бўйича гид экскурсоводлар учун матнлар тайёрланди. Музейнинг Шон-шараф галереяси – йўлаги концепциясини шакллантириш якунига етказилди. Қуръон зали концепциясини тайёрлаш ишлари якунига етказилди.

Марказ кутубхона ва архив фондида сақланаётган манбалар сони 566 283 тага етди. Улар: 2037 дона қўлёзма, тошбосма китоблар ва тарихий ҳужжатлар, 28 028 дона замонавий нашрлар ва 536 218 та электрон ресурсдан иборат.

2024 йилнинг I чораги мобайнида Марказ кутубхона фондига 1380 дона китоблар қабул қилинди. Китоблар қисман харид қилинмоқда ва қисман ҳадя асосида қабул қилинмоқда. Биз Ўзбекистон уйғур маданият марказининг Тошкент вилояти бўлими, Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, “Ҳилолнашр” ва Ўзбекистон нашриётларига ҳадя қилинган китоблар учун ташаккур билдирамиз.

Марказда 1 нафар академик, 5 нафар фан доктори (Dsc), 11 нафар фалсафа доктори (Phd), 21 нафар магистр фаолият кўрсатмоқда. Улар томонидан республика ва хорижий нашрларда 9 та илмий мақола эълон қилинди.

- Жорий йилнинг ўтган даври ичида, хорижий мутахассислар иштирокида “Миср кутубхоналарида ислом илмларига оид қўлёзмалар тарихи”, “Волгабўйи ислом меросига оид қўлёзмаларни ўрганиш тажрибалари”, “Марказий Осиё ислом маданияти манбалари” мавзусида 3 та халқаро илмий-амалий давра суҳбати ўтказилди. “Илк ислом даврига оид манбалар илмий аҳамияти ва ҳикмати” мавзусида вебинар дарси ўтказилди.  

- Марказ Илмий кенгашида 11 нафар мустақил тадқиқотчиларнинг илмий мавзулари муҳокама қилинди ва 6 нафар тадқиқотчининг мавзулари ОАК Бюллетенида эълон қилиш учун тавсия этилди. 1 нафар тадқиқотчининг диссертация иши марказ ҳузуридаги илмий семинарга ҳимоя учун тавсия этилди. 

- Республикамиздаги фаолият кўрсатаётган 159 та зиёрат туризми объектлари тўғрисида илмий-таҳлилий маълумотлар базаси шакллантирилди.

- Республика фондларидаги нодир қўлёзмалар Миллий реестрининг 9- жилди (паспорти) тайёрланди.             

Давлат реестрига киритилган 166 та ёзма манба рақамлаштирилди.

2024 йил 1 чорагида 5 дона (3 та қўлёзма, 2 та тошбосма ) китоблар қайта таъмирланиб, муқовалари тикланди.

Марказ ташкилотчи ва ҳамкор сифатида 10 та халқаро тадбир ва учрашувларни ўтказди. Хусусан, 2 та онлайн учрашув, 2 та давра суҳбати, 6 та хорижий делегациянинг Марказга ташрифи ташкил қилинди;

-Ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандумлар шартларига кўра Оксфорд Ислом тадқиқотлари маркази ва Миср Китоблар ва архивлар ташкилотига Марказда чоп этилган китоблардан юборилди.

–    2024 йилнинг февраль-март ойлари давомида “Буюк алломаларимиз илмий меросида юксак инсонпарварлик ғоялари тараннуми”, “Ёшларимизни ёт оқимларнинг бузғунчи ғояларидан ҳимоя қилиш” ва “Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзусида Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Жиззах, Наманган, Қашқадарё, Хоразм, Фарғона ва Навоий вилоятларининг шаҳар ва туманларида тарғибот тадбирлари ўтказилди.

–    Марказ фаолиятига оид 14 та медиа маҳсулот (6 та кўрсатув, 6 та видеорепортаж, 2 та ролик) тайёрланиб, “Ўзбекистон 24”, “Ўзбекистон тарихи”, “Маданият ва маърифат” “Севимли Тв” ҳамда вилоятлар телеканаллари, шунингдек, Марказнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали эфирга узатилди ва ёритилди.

–    Марказ музейи залларида намойиш қилиш учун навбатдаги икки илмий-омабоп фильмлар (“Ёзув тарихи” ва “Адрас”) тайёрланди.

–    Ўзбекистон ислом санъати — жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми” мавзусида илмий маълумотларни кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида heritage.cisc.uz веб-сайтига концепцияга мувофиқ маълумотлар билан тўлдириб борилмоқда. Ҳозирги кунга қадар сайтга 97 та хабар ва мақола ҳамда 40 та видеофильм жойланди.

allomalar.uz илмий-маърифий порталига 72 нафар буюк аллома ва мутафаккирларнинг илмий меросига оид маълумотлар жойлаштирилди. 

 manbalar.uz Қадимий ёзма манбалар давлат реестри веб-сайтига жами 9000 та қўлёзма жойлаштирилди.

Марказ томонидан АҚШ Конгресси кутубхонаси билан ҳамкорликда, у ерда сақланаётган турли соҳаларга оид 217 та қўлёзма library-cisc.uz веб-сайтига жойлаштирилди.

Қатар Миллий кутубхонаси, АҚШ Конгресси кутубхонасидан олинган турли соҳаларга оид электрон қўлёзма, харита ва маълумотлар ҳамда Марказ фондида сақланаётган китоблар library-cisc.uz веб-сайтига жойлаштирилди. Ҳозирда электрон кутубхона платформасида жами 10169 та манба мавжуд.

 

Read 789 times

Янгиликлар

Top