Обод юртнинг файзи, таровати ўзгача бўлади. Зотан, озодалик, поклик, саранжом ва саришталик юртимизнинг янада кўркам бўлишига замин яратади.
Яқинда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси, Конфессиялар ишлари бўйича кенгаш ҳамда Миллий-маданий марказлар Республика жамоатчилик кенгашининг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этиш юзасидан ҳалқимизга мурожаати эълон қилинди.
5 апрель куни мурожаат юзасидан Наманган вилоят ҳокимлиги, Наманган шаҳар ҳокимлиги, ЎМИ вилоят вакиллиги, вилоят “Нуроний” жамғармаси ва миллий-маданий марказлар билан ҳамкорликда Наманган шаҳридаги Адиблар хиёбонида кўчат экиб, бу гўшанинг ободонлигига ўз ҳиссаларини қўшдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати