Ўзбекистон янгиликлари

Қатар озиқ-овқат маҳсулотлари эҳсон қилди

Меҳр ва мурувват ойи бўлган Рамазон ойида Қатар давлати томонидан мамлакатимизга 350 та озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат бўлган хайр-эҳсон қутилари ажратилди.

Рамазон ойида кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларга кўмак кўрсатиш мақсадида амалга оширилган мазкур тадбирда Қатар давлатининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳасан ибн Ҳамза Ҳошим, элчи ўринбосари Холид ибн ал Малкий ал Жиҳаний, “Вақф” хайрия жамоат фонди бошқарув раҳбари Исохон Абдуллаев ва фонднинг халқаро алоқаларни ривожлантириш бўйича мутахассиси Миржалол Қосимов иштирок этди.

Қатар вакиллари бу ишлардан кўзланган мақсад, ёрдамга муҳтож, эҳтиёжманд оилаларга хурсандчилик улашиш, уларга байрам нафасини беришдан иборат эканлигини билдирди.

 

"Вақф" фонди Матбуот хизмати

Read 797 times

Янгиликлар

Top