Ўзбекистон янгиликлари

Мартабали меҳмонга Диний идора фаолияти таништирилди

Бугун, 29 май куни Халқаро ислом ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Бош директори Доктор Салим Ал-Малик мамлакатимизга ташрифи доирасида Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилди.

Меҳмонни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов самимий кутиб олди.

Ташриф давомида Зайниддин домла мартабали меҳмонга мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, сўнгги янгиликлар, Ўзбекистон мусулмонлари идораси фаолияти ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, Ҳазрати имом мажмуаси билан яқиндан таништириб, мажмуа ҳақида батафсил сўзлаб берди.

Учрашувда 2007 йили мазкур халқаро ташкилот Тошкент шаҳрини “Ислом маданияти шаҳри” деб эълон қилганлиги муносабати билан Ҳазрати Имом мажмуаси ва бу ердаги тарихий ёдгорликлар қайта таъмирлангани қайд этиб ўтилди.
 
Мартабали меҳмон самимий учрашув учун миннатдорчилик билдирди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Read 770 times

Янгиликлар

Top