Ўзбекистон янгиликлари

Жорий йил, 1 июнь куни Фарғона шаҳридаги «Янги чек» масжидида «Йил имоми – 2024» кўрик танловининг шаҳар босқичи ўтказилди. Фарғона шаҳрида фаолият юритаётган имом-хатиблар ҳамда имом-ноиблари тафсир, тажвид, фиқҳ, ақоид ва сийрат фанлари бўйича тузилган саволлар асосида билим ва малакаларини синовдан ўтказдилар.

Иштирокчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан белгиланган мезонлар асосида баҳолаб борилди. Якуний натижаларга кўра;

1-ўрин «Тоййиба» масжиди имом-ноиби Лазизбек Суярқулов;
2-ўрин «Тоййиба» масжиди имом-хатиби Азизхон Бахромов;
3-ўрин «Хўжамбердибой» масжиди имом-ноиби Дониёр Муҳиддиновларга насиб этди.

Танловда биринчиликни эгаллаган «Тоййиба» масжиди имом-ноиби Лазизбек Суярқулов «Йил имоми — 2024» кўрик танловининг вилоят босқичида иштирок этади.

Alhidoya.uz 

 

Read 469 times

Янгиликлар

Top