Ўзбекистон янгиликлари

Туркий давлатлар муфтийлари Қурбон ҳайити бошланиши ҳақида биргаликда қарор қабул қилди

Турк давлатлари ташкилоти (ТДТ) Мусулмонлар диний кенгаши раислари Кенгаши таркибида ташкил этилган “Фатволарни мувофиқлаштириш гуруҳи” Қурбон ҳайитининг 2024 йил 16 июнь, якшанба (1445 йил, Зилҳижжа ойининг 10-куни) бошланиши ҳақида умумий қарорга келишди. Бу ҳақда мазкур ташкилот нашри хабар берди.

Фидойилик, меҳр-мурувват, шукроналик каби маънавий туйғулар янгиланадиган ушбу қутлуғ кунлар муносабати билан барчани Қурбон ҳайити билан табриклаб, бутун Турк-Ислом дунёси ва инсониятга мазкур байрам руҳи бахт, тинчлик ва фаровонлик олиб келишини тилаб қоламиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Read 168 times

Янгиликлар

Top